Ўзбекистон
20.10.2023
1 250

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш масканида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилаётган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 5 млрд. 788,9 млн. сўмлик жами 24 турдаги 550 га яқин уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.