Ўзбекистон
21.09.2023
3 054
Ишга кирганингизда қўлингизга шартнома тутқизишади ва сиз уни ўқиб-ўқимай имзолайсиз. Асосийси, ишга кириб олдим-ку, энди яхши ишласам бўлди деб ўйлайсиз. Тўхтанг! Шартномани яхшилаб ўқинг. Иш берувчи нега фуқаролик ҳуқуқий шартномани (ФҲШ) афзал кўради? Меҳнат кодексидаги кафолатлардан ФҲШ асосида ишга ёлланганлар фойдалана олмайдими? Янги Меҳнат кодекси бўйича ФҲШ тузиш тақиқландими? Меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома қайси жиҳатларга кўра ўзаро фарқланади? Юқоридагилар ҳақида hudud24.uz колумнисти Неъматулло Замоновнинг мазкур мақоласида сўз боради. Буни билиш нима учун муҳим ва бу Сизга нима беради? Шахсларнинг келишув асосида ишга ёллаш, асосан, икки хил йўл билан амалга оширилади: меҳнат шартномасини имзолаш орқали ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида. Ишга кирмоқчисиз. Юқоридаги келишув турларидан бирини танлаш ихтиёрини сизга қолдиришди. Табиийки, сизга бериладиган кафолатлар қайси бирида кўпроқ бўлса, шунисини мақбул кўрасиз. Бу келишув турларининг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборатлигини қуйида кўриб чиқамиз. Меҳнат шартномаси – кафолатлар калити Агар меҳнат шартномаси асосида ишга кирсангиз, сиз ходим сифатида штатга қабул қилинасиз. Бунда иш берувчи ва сизнинг ўртангизда меҳнат ҳуқуқий муносабатлари вужудга келади. Шунингдек, бу муносабат Меҳнат кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бу шуни англатадики, энди қонунда белгиланган барча имтиёз-у кафолатлардан фойдалана оласиз. Дейлик, меҳнат таътили ёки зарур ўринларда моддий ёрдам олиш каби. Шу билан бирга меҳнат интизомига риоя этишингизга тўғри келади. Бундай қилмас экансиз, интизомий жазога тортилиб, ҳаттоки, ишдан ҳайдалишингиз ҳам мумкин. Келишув: сендан хизмат, мендан ҳақ – ФҲШ ҳақида Хўш, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нима? Унда томонлар ходим ва иш берувчи сифатида муносабатга киришмайди. Бунинг сабаби шуки, мазкур турдаги келишув мазмунига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидир. Унда томонлар буюртмачи ва ижрочи деб номланади. Булардан келиб чиқадики, икки томон ўртасида меҳнат ҳуқуқий муносабати вужудга келмайди. Бу шунчаки хизмат кўрсатиш юзасидан тузиладиган битим демакдир. Ундаги шартлар ҳам ихтиёрийлик асосида ўзаро келишилади. Томонлар ўртасидаги муносабатлар қонунга, хусусан, Фуқаролик кодексига зид бўлмаслиги зарур. Зеро, буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги мазкур муносабат айнан Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлатлари нормалари билан тартибга солинади (Эътибор беринг, Меҳнат кодекси билан эмас). Муҳим: Демак, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга кирганда меҳнат ҳуқуқий муносабати пайдо бўлмайди. Шу туфайли Меҳнат кодекси қоидалари ҳам бу турдаги муносабатларга татбиқ этилмайди. Бошқача қилиб айтганда, ФҲШ асосида ишга қабул қилинсангиз, меҳнат қонунчилигидаги кафолатлардан фойдалана олмайсиз: на туғруқ таътилини оласиз, на мажбурий прогул учун тўланадиган ҳақни ундира оласиз. Мана нега иш берувчилар одатда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузишга “иштиёқманд” бўлишади. Фарқ нимада бўляпти?
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.
Меҳнат шартномаси нима?
Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув
Интизомий жазо турлари
Бир кишининг номига 10 талаб шартнома тузилгани ростми? UzAuto Motors расмий ахборот берди
Ижтимоий тармоқларда оммабоп автомобиллар учун шартнома очилганидан кейин шартнома олишда адолатсизлик бўлаётган ҳақида хабарлар тарқалди.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш: муҳим 7 саволга жавоб
Ишга кираётганда меҳнат шартномаси тузилади. Кейин уни ўзгартирса бўладими? Ходим буни талаб қила оладими? Иш берувчига-чи, меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга рухсат бериладими? Бошқа ишга ўтказиш шартлари қандай? Hudud24.uz бугун меҳнат қонунчилигидаги шу ва бошқа масалаларга батафсил тўхталади.