Ўзбекистон
28.10.2023
1 494

Татаристон раиси Рустам Миннихонов “Ялла” гуруҳининг бадиий раҳбари, ўзбек эстрада хонандаси Фаррух Зокировга Татаристон Республикаси халқ артисти фахрий унвонини топширди. Учрашув Татаристон Республикаси ҳукумат уйида бўлиб ўтган. Рустам Миннихонов Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири экани ва Татаристон бу жараённи осонлаштиришга ҳаракат қилаётганини айтиб ўтган. Шунингдек, у Фаррух Зокировга мусиқа санъати ривожига қўшган ҳиссаси, миллий маданиятлар фестивалига эътибори учун миннатдорлик билдирган. Маълумот учун, “Ялла” жамоа Татаристонга "Россия-Шарқ" (“Қозондаги Шарқ бозори”) халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этиш учун борган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.