currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларФарзандлар ҳам ота-онаси учун алимент тўлайдими?

Фарзандлар ҳам ота-онаси учун алимент тўлайдими?

Ўзбекистон

calendar

16.04.2025

eye

128

Фарзандлар ҳам ота-онаси учун алимент тўлайдими?

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик судлари томонидан энг кўп кўриладиган ишлардан бири бу шубҳасиз алимент масаласи ҳисоблинади. Ота-она ажрашишганида ҳам фарзандалри олдидаги мажбуриятдан сақланиб қолади. Фарзандни вояга етгунига қадар таъминлаб туриш учун алиментни ота (она) ёки ота-онанинг зиммасига юклаш тўғрисида судлар томонидан ажрим чиқаради. Аммо фарзандларнинг ҳам вояга етиб меҳнатга лаёқатли бўлганида ота-онаси учун ҳам таъминот бериш мажбурияти бор.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикси Конституциясининг 80-моддасида: “Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”, – дейилган. Ўзбекистон Республикси Оила кодексининг тегишли моддалари билан бу қоида янада мустаҳкамланган. Хусусан, ушбу кодекснинг 109-моддасига кўра: вояга етган ва меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига таъмаинот беришлари ва ғамхўрлик қилишлари шартлиги кўрсатилган. Ота-она давлатнинг ёки нодавлат ташкилотларнинг қарамоғида бўлган тақдирда ҳам, болалари таъминот бериш ва ғамхўрлик қилиш мажбуриятидан озод этилмайди.

Фарзандларининг ота-онаси учун таъминот бериш миқдори ва тартиби қандай?

Агар вояга етган, меҳнатга лаёқатли бола ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришни истамаса, алимент миқдори, яъни ўзидаги даромад ва бошқа оилавий ҳолатлар ҳисобга олиниб, суд томонидан белгиланади. Бунинг асосида болаларнинг моддий ва оилавий аҳволи мавжуд.

Суд, алимент миқдорини белгилашда вояга етган ва меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши керак. Бу болаларнинг барчаси оиладаги ёки моддий аҳволдаги муносабатларга ҳамда уларнинг алимент бериш имкониятига таъсир қилишини назарда тутади.

Агар алимент тўлаш бўйича низо узил-кесил ҳал бўлмаган бўлса, суд тўловларни вақтинча белгиланган сумма бўйича киритиш имкониятига эга. Бу, суднинг ҳали тўлиқ қарор қабул қилганча, ҳар қандай қарорига кўра, айни вақтда ёки керак бўлган ҳолда вақтинча алимент тўлашни тартибга солиш учун ишлатилиши мумкин.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Яъни ҳозирги ҳисоб-китоб бўйича 132 825 сўмдан кам бўлмайди. (110-модда)

Ота онанинг қўшимча харажатлари учун таъминот

Бундан ташқари фарзандалри ота-онаси учун қўшимча харажатлар қилишларибелгиланган. Меҳнатга лаёқатли фарзанд ёрдамга мухтож ота-онасининг касаллигига ва бошқа узрли сабабларга кўра қилинадиган қўшимча харажатларда иштирок этишлари шарт ҳисобланади. Борди-ю фарзандлар бу ишни ихтиёрий равиўга қилишни хоҳламасалар талаб этиладиган сумма суд тартибида ундирилади.

Болаларнинг ота-онасига алимент бериш мажбуриятидан озод қилиш

Фарзандалар вояга етмаган, меҳнатга лаёқатсиз бўлган вақтида моддий таъминоти учун ота (она) ёки ота-онасидан алимент олмаган бўлса-чи. Яъни, ўз ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, яшириниб юрган оталар (оналар) ҳақида ҳолатлар кўп учрайди.

Суд ота-онанинг ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин (113-модда).

Хулоса қилиб айтганда, ота-она, оила муносабатларига бизнинг жамиятимизда ўзгача ҳурмат назарда қаралади. Афсуски, ота-онаниси кексайиб ғамхўрликка, моддий ёрдамга муҳтож бўлиб қолганида уларни қаровсиз қолдириб ташаб қўяётганлар ҳам йўқ эмас. Ота-она фарзанди олдида қанчалик масъулияти белгиланган бўлса, фарзандларнинг ҳам худди шундай мажбуриятлари белгиланганлиги албатта таҳсинга сазовордир.

 

Фазлиддин Насруллаев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 356

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 196

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 133

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.


21-март 2025, 08:37
914

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.