currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларОта уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Ҳуқуқ

calendar

21.03.2025

eye

1 037

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Мамлакатимизда нотариат тизими нафақат юридик амалиётнинг ажралмас қисми, балки жамиятимиздаги барча қатламларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи, шунингдек, низоларнинг олдини олишга хизмат қиладиган ягона ҳуқуқий институт сифатида тан олинган.  

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади. Кимга уй- жой масаласи, кимга автомашина, ким ҳадя ёки васият қолдирмоқчи бўлади. Яқинда опа-укалар ота-она вафотидан сўнг уй-жой масаласида ҳуқуқий ечим излаб келишди.

Халқимизда ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак деган қадрият бор. Аммо бу қадрият холос... Бироқ, баъзан оламдан ўтган ота-оналар мерос масаласида фарзандлари учун қандай жумбоқ тайёрлаб кетишган бу фақат нотариус ва Яратганга аён бўлади. Ука уй-жойни ўз номига ўтказиш учун расмийлаштириш чоғида онанинг ўз улушини қизига яъни унинг опасига қолдириш тўғрисидаги ҳадя шартномаси нотариус электрон базасида кўринганидан хабар топиб, ўйланиб қолди. Бу ҳолатда опа бу ҳадядан воз кечсагина, уй-жой укага ўтиши мумкин. Афсуски, ундай бўлмади. Опа волидаси қолдирган ҳадяни олиш истагини билдирди...

 Нотариуснинг асосий вазифаси фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва уларга тегишли бўлган ҳужжатларнинг қонуний эканини текширишдан иборатдир.

Бугунги кунда нотариат соҳасининг рақамлаштирилгани нотариуслар учун катта қулайликларни яратди. “E-notarius” ахборот тизимининг ишга туширилгани туфайли ортиқча оворагарчиликлар, бюрократик тўсиқлар барҳам топди. Бу тизим орқали нотариал ҳаракатлар учун тўловларни автоматик тарзда ҳисоблаш ва электрон тўловларни ўтказиш, уларни тасдиқловчи хабарлар юбориш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш йўлга қўйилди. Нотариал ҳаракатларнинг ахборот тизимида мажбурий қайд этилиши ва ҳужжатга такрорланмайдиган махсус рақам берилиши суиистеъмолчиликларнинг олдини олмоқда. Ҳатто уйдан туриб нотариусларга онлайн навбат олиш имкони бор.

Ҳозирги кунда “Нотариус” ахборот тизими 15 дан ортиқ давлат идоралари билан интеграция қилинган. Бу нотариусларнинг фуқароларга “Ягона дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатишига имконият яратди.

Бугунги глобаллашув даврида бу жараён нотариат тизимининг самарадорлигини оширмоқда, рақамли технологияларнинг жорий этилиши эса нотариал хизматларнинг шаффофлигини, оммабоплигини таъминлаш билан бир қаторда улардан фойдаланиш имкониятини енгиллаштиришга хизмат қилмоқда. Аҳоли учун яна бир қулайлик ва янгилик ҳақида гапириш ўринли. Бугунги кунда энг кўп нотариал ҳаракатлардан бири – автомашинани сотиш жараёни ҳисобланади. Энди бу масалада турмуш ўртоғининг розилиги тўғрисидаги аризани нотариал идорага бормасдан дунёнинг исталган жойидан туриб расмийлаштириш мумкин. Розилик берувчи E-notarius.uz ахборот порталида “Эр-хотин умумий тасаруффидаги мол-мулкни тасарруф этишга розилик”ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади. Эр ёки хотин қайси автомашинани сотишга розилик бераётганини киритади. Порталдан ихтиёрий нотариус танланади, нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва  тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади. Белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради. Ушбу нотариал ҳаракатни уйдан ёки иш жойидан чиқмаган ҳолда компьютер ёки мобил телефон орқали 15 минутда расмийлаштириш мумкин.

Қуйидаги янгилик эса фермерлар учун қувончли хабар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш имконияти яратилди. Энди қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни электрон онлайн-аукцион воситасида олиш мумкин. Олдин ерни бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас эди, яъни ер давлат тасарруфидаги давлат мулки сифатида қаралган, уни бошқа шахсга ўтказиш учун фермер ерни топшириши керак бўлган. Энди эса бошқа шахсга ўтказишда нафақат сотиш, балки ҳадя қилиш, айирбошлаш, умуман текинга бериш мумкин. Бу босқичлар механизми Президентнинг 2024-йил 18- январдаги 15-сонли фармонида  ўз аксини топди.   Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилиниб,  ерни сотиш, бошқа шахсга ўтказиш жуда осон ва ҳеч қандай бюрократик тўсиқларсиз, мураккаб жараёнларсиз амалга оширилиши белгиланди. Ким сотмоқчи ёки олмоқчи бўлса, ўзаро келишув қилиб, нотариусда тасдиқланган битим орқали бошқа шахсга ўтказиш мумкин. Фуқаро уй ёки машина сотишда қандай жараёнга амал қилса, ер сотишда ҳам худди шундай жараёнга амал қилинади.  

                                                                  Элбек МУҲИТДИНОВ,

Учқудуқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 350

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 213

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


8-май 2025, 04:36
1 092

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.


9-май 2025, 07:21
1 060

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.