currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСоғлом ҳаёт фалсафаси

Соғлом ҳаёт фалсафаси

#NoComment

calendar

06.06.2025

eye

614

Соғлом ҳаёт фалсафаси

Соғлом турмуш тарзи деганда кўпчилик фақатгина спорт билан шуғулланишни тушунади. Аслида эса, бу тушунча анча кенг. Яъни, у инсоннинг ҳар кунги турмуш одатлари, овқатланиш тартиби, ҳаракат даражаси, уйқу сифати, зарарли одатлардан воз кечиши, ҳатто инсонлар билан бўлган муомаласигача бўлган кенг кўламли ҳаёт фалсафасидир.

Тўғри овқатланиш соғлом ҳаётнинг асосидир. Ёғли, аччиқ, тез тайёрланадиган овқатлар ўрнига фойдали, табиий, витаминларга бой маҳсулотлардан фойдаланиш иммунитетни мустаҳкамлайди. Жисмоний фаоллик, спорт билан шуғулланиш юрак-қон томир тизими, нафас олиш ва асаб тизими фаолиятини яхшилайди.

Соғлом турмуш тарзининг яна бир муҳим жиҳати – аниқ бир кун тартиби. Эрта туриш, режалаштирилган иш жадвали, вақтида овқатланиш, етарлича ухлаш танани тетик ва фаол қилади. Зарарли одатлардан – чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, узоқ вақт телефон ёки компьютерга қарамликдан воз кечиш ҳам соғлиғимизга ижобий таъсир кўрсатади.

Кўзга кўринмас бойлик

Жисмоний саломатлик кўзга яққол кўринса, руҳий саломатлик кўпинча эътибордан четда қолади. Аслида эса, инсоннинг ички дунёси, кайфияти, ҳис-туйғулари, фикрлаш тарзи унинг руҳий ҳолатини белгилайди. Бугунги кунда кўплаб ёшлар, ҳатто болалар орасида ҳам депрессия, хавотир, тушкунлик, ўзига ишончсизлик ҳолатлари кўп учрайди. Аслида руҳий саломатликни асраш учун инсон ўзининг ички дунёсига эътибор қаратиши керак. Ҳар куни ўзида эшитиш, ижобий фикрлашга интилиш, миннатдорликни ҳис қилиш, камтаринлик ва сабрли бўлиш одатларини шакллантириши зарур. Бу каби фазилатлар инсон руҳиятини мустаҳкамлайди. Ташқи муаммоларга ҳаддан ортиқ берилмаслик, ҳаётнинг ҳар бир синовини сабоқ сифатида қабул қилиш одамни кучли қилади.

Яқин инсонлар билан самимий суҳбатлар, дардлашиш, дўстлар билан вақт ўтказиш ҳам руҳий саломатлик учун жуда фойдали. Дам олиш, сайр қилиш, бирон бир ҳунарни ўрганиш, санъатга ошно бўлиш, уни тушунишга интилиш, масалан, расм чизиш ёки бирорта чолғу асбобини чалиш билан шуғулланиш ҳам инсон руҳиятини чиниқтиради, асабни тинчлантиради. Дунёвий ёки диний илмларни мустақил ўрганиш, медитация каби машғулотлар ҳам инсон руҳиятини енгиллаштиради.

Ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун жавобгардир. Лекин соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оила, мактабдаги, олийгоҳдаги таълим-тарбиянинг аҳамияти катта. Китоб ўқиш, кўпроқ мутолаа қилишнинг ҳам руҳий саломатлик учун фойдаси катта.

Соғлом турмуш тарзи ва руҳий саломатлик – инсоннинг энг катта бойлиги ва ҳаётий кучи. Ҳар биримиз соғлиғимизни асраш учун масъулмиз. Саломатлигимизга ғамхўрликни шу бугун, ҳозирдан бошлайлик! Бугун камроқ шакар истеъмол қилайлик, 10 дақиқа пиёда юрайлик, саломатлигимиз ҳақида ўйлайлик, ёмон фикрлардан узоқлашайлик. Чунки соғлом ва хотиржам инсон бахтли жамиятнинг асоси ҳисобланади.

Севинч МАМАЮСУПОВА,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 563

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
897

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
765

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


6-феврал 2026, 09:56
618

Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?

Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.