Содда талқин
09.01.2024
1 222

Франция бош вазири Элизабет Борн истеъфога чиқди. Бу ҳақда Елисей саройи баёнотида айтилади.
Унда айтилишича, мамлакат президенти Эммануэл Макрон истеъфони қабул қилган ва Борнга бажарилган ишлар учун миннатдорчилик билдирган.
Давлат раҳбари, шунингдек, Элизабет Борннинг “фидойилик ва қатъиятлилигини” қайд этган.
Маълумот учун, Элизабет Борн 2022 йилнинг май ойидан бери Франция вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келмоқда. У Франция тарихидаги ҳукуматни бошқарган иккинчи аёл эди. Унга қадар 1991−1992 йилларда бош вазир курсисини Эдит Крессон эгаллаган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонга 6 ой ичида 10,7 минг нафар франциялик келди
Уларнинг катта қисми дам олиш мақсадида келган.
200 нафар ўзбекистонлик ўқитувчи Францияда стажировка ўтайди
Улар йил якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.
Франция Президенти тунгги Самарқанд бўйлаб сайр қилди (фото))
Эммануэль Макрон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги обидаларни томоша қилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга борди
Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.