Life Style
03.02.2024
1 235

Бугун, 3 феврал куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финал баҳсида мезбонлар Қатар вакиллари билан тўқнаш келди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларда жамоалар эҳтиёткорлик намойиш этишди. 27 дақиқада мезбонлар сардори Ҳасан ал Хайдос йўллаган зарба Ўткир Юсуповнинг қўлига тегиб дарвозадан жой олди, 1:0.
Шундан сўнг, Юсупов жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. Ўз навбатида, вакилларимиз бир нечта хавфли вазиятлар юзага келтиришди, бироқ футболчиларимизга бироз аниқлик етишмади.
Шу тариқа дастлабки бўлим якунланди. Иккинчи таймни миллий терма жамоамиз фаоллик билан бошлади ва бир неча маротаба рақиб дарвозаси томон узоқдан зарбалар йўллаган ҳолда, тобора голга яқин боришди. Натижада 59 дақиқа Одилжон Ҳамробек рақиб дарвозасини ишғол этди, 1:1.
Шундан сўнг, иккала терма жамоа томонидан ҳам бир қанча ҳужумлар ташкил этилганига қарамай беллашув асосий вақтида дарвозаларга гол киритилмади ва жамоалар қўшимча таймларга йўл олишди.
Иккала экстра таймларда ҳам ҳисоб очилмагач пеналтилар сериясига мурожаат қилинди. Афсуски, вакилларимиз футбол лотореясида 3:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этишди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.