Ўзбекистон
18.06.2024
1 315

Германиянинг welt.de ва бошқа бир қатор электрон нашрларида ушбу мамлакат ҳукуматининг Ўзбекистон билан миграция бўйича шартнома тузиш режаларига бағишланган мақолалар эълон қилинди.
Кетирилишича, Германия ҳукуматининг миграция келишувлари бўйича махсус вакили Йоахим Штамп Ўзбекистон томони билан эришилган мазкур келишувга асосий сабаб мамлакат муҳим геосиёсий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.
Немис нашрларининг ёзишича, махсус вакил Йоахим Штамп ҳозирда турли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш учун янги ҳужжатлар тайёрланаётганини ҳам маълум қилган.
Шунингдек, ГФР ички ишлар вазири Ненси Фезер "Ҳанделсблатт" газетасига берган интервюсида, Германияга малакали ишчиларни жалб қилиш ва ноқонуний йўл билан кириб келган меҳнат муҳожирларини ватанига қайтаришни тезлаштиришда миграция келишувлари зарурлигини таъкидлаган.
"Вазирга кўра, Ўзбекистон билан музокаралар қизғин давом этмоқда. Сўнгги икки йил ичида жорий этилган қонунчилик туфайли ушбу соҳада катта муваффақиятларга эришилди", деб ёзган Германия ОАВ.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.