#NoComment
18.02.2026
403

Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишини олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларни истеъмол қилишни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш ва тарқатиш нафақат ахлоқий жиҳатдан номақбул, балки амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Шу муносабат билан, гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилувчи маҳсулотларни тарқатиш учун белгиланган жиноий жавобгарлик масаласига амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтириш берилади.
Жиноят кодексининг 274-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:
- БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;
- ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш;
- ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Юқоридаги ҳаракатлар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса:
— БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима;
— ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
— ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
— ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Хулоса қилиб айтганда, гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилувчи ҳар қандай маҳсулотни тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш қонунчиликда тақиқланган бўлиб, бундай ҳаракатлар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланган. Жавобгарлик чоралари ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, оғирлик даражаси ва оқибатларига қараб қўлланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.