currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларГиёҳвандликни тарғиб қилишни олдини олиш — жамият хавфсизлигининг муҳим омили

Гиёҳвандликни тарғиб қилишни олдини олиш — жамият хавфсизлигининг муҳим омили

#NoComment

calendar

20.12.2025

eye

295

Гиёҳвандликни тарғиб қилишни олдини олиш — жамият хавфсизлигининг муҳим омили

Гиёҳвандлик — бу нафақат алоҳида шахс, балки бутун жамият тараққиётига жиддий хавф сольувчи ижтимоий муаммо ҳисобланади. Айниқса, гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилиш, уларни “оддий” ёки “зарарсиз”дек кўрсатиш ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли гиёҳвандликни тарғиб қилишнинг олдини олиш бугунги кунда долзарб вазифалардан биридир.

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар жамият хавфсизлиги, айниқса ёшлар саломатлиги учун энг катта таҳдидлардан бири ҳисобланади. Ушбу хавфга қарши курашиш мақсадида жамоатчилик назорати жуда муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларни ижобий кўрсатадиган материаллар (мақола, видео, расм, баннер ва бошқалар), ижтимоий тармоқлар, сайтлар ёки оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилиш, ёшларни ёки бошқа шахсларни гиёҳванд моддаларни синаб кўришга ундаш каби ҳолатлар учрамоқда. Албатта, бу каби ҳолатлар салбий оқибатлари келтириб чиқаради. Масалан, ёшларни нотўғри қарорлар қабул қилишга ундайди, соғлиқнинг ёмонлашувига ва руҳий бузилишларга олиб келади, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг кўпайишига сабаб бўлади, оилавий ва ижтимоий муаммоларни кучайтиради.

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилиш қонун билан тақиқланган. Жиноят ва маъмурий жавобгарликнинг мавжудлиги фуқароларни бундай ҳаракатлардан тийиб туришда муҳим роль ўйнайди. Қонун нормаларини аҳолига ҳамда ёшларга  тушьунтириш профилактиканинг муҳим қисмидир.

Бунда албатта ОАВ ва ижтимоий тармоқларда гиёҳвандликни тарғиб қилувчи материалларга қарши қатъий назорат ўрнатиш муҳим. Шу билан бирга, фойдали ва тарбиявий контентни кўпайтириш, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш зарур.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тарғиб қилиш жавобқарлик келтириб чиқаради Жиноят кодексининг 274-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шунингдекбундай моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш қонунга хилоф ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Гиёҳвандликни тарғиб қилишни олдини олиш — бу фақат давлат органларининг эмас, балки бутун жамиятнинг умумий вазифасидир. Ҳуқуқий чоралар, таълим-тарбия, оила ва жамоатчиликнинг ҳамкорлиги орқали ёшларни зарарли иллатлардан асраш мумкин.Соғлом авлод — барқарор ва фаровон жамиятнинг пойдеворидир.

С.Хурсанов,
Балиқчи тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 921

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 329

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
764

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
729

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.