Ўзбекистон
08.05.2023
2 340
Куни кеча АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси” Diversity Visa (халқ тилида “грин карт”) визаси ютуқли лотереясининг 2024 йил учун ғолиблари аниқланди. Кўпчилик ушбу лотереяни ютиш АҚШга тўғридан-тўғри учиб кетиш ва у ерда муваффақиятга эришиш кафолати деб ҳисоблайди. Аслида шундайми? “Грин карт” лотереяси ютуғи чиққанидан кейин қандай жараёнлар бўлади? “Грин карт” лотереясини ютган, Америка Қўшма штатларида 15 йилдан буён яшаб келаётган ўзбекистонлик блогер Шаҳриёр Амонов бу бўйича ўз тавсияларини берди: 2024 йил учун “грин карта” натижалари эълон қилинди. Сиз ҳам ютуқ эгасига айланган бўлсангиз, табриклайман: шунчаки океан ортига кетиш имконияти пайдо бўлгани билан эмас, балки ўз режаларингиз амалга ошаётгани ва хорижда тажриба алмашиш имкони пайдо бўлгани билан. “Грин карта” ютуғи эгасига айлангач, нима қилиш керак? “Грин карта” ютдингиз дегани, Америкага аниқ кетасиз дегани эмас. Шу сабабли ортиқча орзуларга берилиш керак эмас. “Грин карта” ютуғини қўлга киритган бўлсангиз, кейинги режаларни ва ишларни шошма-шошарлик билан бажариш керак эмас. “Грин карта” ютуғи ҳақидаги хабарни олганингиздан сўнг, бу ҳақида ўйлаб 1-2 ҳафта бошингизни оғритманг. Ўз ишингизда давом этинг. Шунчаки “Америкага борсам, бегона юртда бегона одамлар орасида ўз ўрнимни қай даражада ва қандай ҳолатда топа оламан” дея ўзингизга савол беринг. Айнан сизнинг Америкага боришингизга тўсқинлик қилувчи омиллар бор-йўқлиги ҳақида ўзингизга савол беринг. Аниқ бир қарорга келгач, мутахассислар ёрдамида навбатдаги босқичга ўтиб анкеталарни тўлдиришни бошлашингиз мумкин. Сабаби, грин карта ютуғи эгасига айланиш – бу бор-йўғи биринчи босқич, олдинда ҳужжатларни тайёрлаш, тиббий кўрикдан ўтиш ва виза учун суҳбат турибди. Мана шуларнинг барчаси муваффақиятли якунлангач, сиз визани қўлга киритишингиз ва Америкага кетишингиз мумкин. Фильмларда ва ижтимоий тармоқларда кўрган Американгиз ҳақида тасаввурларингизни бироз унутиб туришингизга тўғри келади. Сабаби, осмонўпар бинолару серқатнов шовқин кўчаларни бугунги кунда исталган катта шаҳарларда кўришимиз мумкин. Авваламбор, сиз инглиз тилини ўрганишни бошланг, керакли сўзларни ўрганинг. Кунда ҳеч бўлмаса 3 донадан янги сўз ўргансангиз, Америкага бориш навбатингиз келгунича камида 900-1000 сўз ўрганасиз. Америка қонунлари ва маданияти ҳақида ўрганинг. Америкага боргач, ўз имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда қандай ишларда ишлай олишингиз ва қаерда таҳсил олишингиз ёки бўлмаса қандай бизнесни йўлга қўйиш ҳақидаги саволларга жавобларни ўзингиз учун тайёрлаб қўйинг. Яъни янги ҳаётга ўзингизни руҳан тайёрланг. Интернет орқали сиз каби Америкага борган ўзбеклар ҳаёти ва уларнинг босиб ўтган йўли ҳамда хатолари ҳақида ўрганинг. Бировларнинг хатосидан хулоса чиқаришни ўргансангиз, сиз анча вақт ва бошқа ресурсларни ютасиз. Шахсан мен 2007 йил учун “грин карта” ютганимда, “грин карта” нималигини билмаганлар кўпчиликни ташкил этарди. Кимдан қандай ёрдам олишни ҳам билмаганман. Сизнинг ютуғингиз – бугунги кунда Америка ва у ердаги турмуш тарзи ҳақида сўзлаб бераётган талайгина инсонлар борлиги. Уларнинг тажрибасини ўрганиб, ўз имкониятларингиз ҳақида хулоса чиқаринг. Ёдингизда тутинг, грин карта билан келсам мени уй ёки иш билан таъминлашади деган хомхаёлларга берилманг. Америкада нимагаки эришмоқчи бўлсангиз, барчасига ўз кучингиз ва билимингиз билан эришасиз. “Грин карта” бу Америкада яшаш, ишлаш ва таълим олиш имконинг берувчи ҳужжат, холос. [gallery size="full" td_select_gallery_slide="slide" columns="5" ids="11678,11679,11680,11681,11682"] Маълумот учун: “Грин-карта”дан мақсад – тарихан Америкага миграция кўрсаткичлари кам бўлган халқларга АҚШга кўчиб келиб яшаш имкониятини бериш, бу билан АҚШ жамиятида миллатлар хилма-хиллигига эришишдан иборат. Лотереяни ҳар йили дунё бўйлаб Америкага кўчиб кетишни истовчи ўнлаб миллион киши ўйнайди. Улар орасида миллионлаб ўзбекистонликлар ҳам бор. Лотереяда ғолиб чиқиш АҚШга виза олишни кафолатламайди. Бунинг учун махсус формани тўлдириш, шунингдек, элчихонада суҳбатдан ўтиш талаб этилади. Виза соҳиблари АҚШда муқим яшаш, ишлаш, шунингдек, Америка фуқароларига тегишли, сайлаш ва сайланишдан бошқа деярли барча ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятини қўлга киритади. Белгиланган муддатдан сўнг АҚШ фуқаролиги учун ариза топшириш ҳам мумкин бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.