Ўзбекистон
10.01.2024
926

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганларнинг харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тартиби 2023 йил 1 майдан амалга киритилган.
Рўйхатда қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум, ўсимлик ёғи мавжуд. Эндиликда бу рўйхатга ун, шакар, дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳам киритилди.
ҚҚСни қайтариб олиш учун реестрга киритилган шахслар юқоридаги товарларни сотиб олганидан сўнг солиқ мобил иловасида харид чекини QR-код ёрдамида сканерлайди. Шундан сўнг, товар учун ҳисобланган ҚҚС қайтариб берилади.
Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек, “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартиришга кўра:
Жисмоний шахслар томонидан бир ой давомида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисмидан 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилиши белгиланди.
Илгари маълум бир қиймат белгиланмаган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.