Ўзбекистон
25.07.2023
1 471

Швейцарияда бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Мактабагача мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова телеграмдаги ўз саҳифасида маълум қилди.
90 га яқин давлатдан 350 нафарга яқин ўқувчи иштирок этган олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азизбек Назаров ҳамда Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Маҳмудов олтин медал, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ҳакимова кумуш медал ҳамда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов бронза медалларини қўлга киритди.
Президент қарорига мувофиқ олтин медал олган ўқувчи БҲМнинг 500 баравари (165 млн сўм), устози 450 баравари (148,5 млн сўм) миқдорида, кумуш медал учун ўқувчи 300 баравар (99 млн сўм), устози 250 баравар (82,5 млн сўм) ҳамда бронза медал учун ўқувчи 200 баравар (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига 150 фоиз ҳар ой 100 фоизлик устама олади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Тарихда илк бор камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиада лицензиясини қўлга киритди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтаётган лицензион турнирида Зиёдахон Абдусатторова финалгача етиб борди.
Ханчжоу-2022. Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига яна битта олтин медаль қўшилди (фото)
Дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида иштирок этган Музаффарбек Турабоев Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Ҳангжоу-2022. Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларидаги дастлабки олтин медалини қўлга киритди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова делегациямиз ҳисобига илк олтин медални олиб келди.
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина Туркияда олтин медалга эга чиқди
Айни кунларда Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.