Ўзбекистон
17.10.2023
1 199

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди.
Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган.
Хитойда ва унинг ташқарисида умумий қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Ван Вэньин Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дастури хорижий, шу жумладан Хитой компаниялари учун қулай шароит яратаётгани ва кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.
Компания Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги бизнесининг бош йўналиши сифатида қараётгани қайд этилди.
Мисни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли инновацион ва харидоргир маҳсулотлар, шу жумладан электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
“Amer International” компанияси раиси Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятида иштирок этиши, мамлакатда минтақавий офис очиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни тезлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони 18 тани ташкил қилади.
Хитой давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди
Си Жинпингнинг собиқ яқин тарафдорларидан бирини тўсатдан юрак хуружи тутган.
Ханчжоу-2022: Пара Осиё ўйинларининг илк куни 4 та медаль билан бошланди, шундан 3 таси олтин
Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади.
Бугун Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида Пара Осиё ўйинлари бошланади
IV Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 11 спорт турида иштирок этади.