Ўзбекистон
14.06.2023
26 659

Хивада “Хоразм йўл қурилиш” МЧЖ бўлим бошлиғи 48 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди. Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, у Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 млрд. 306 млн. сўм талаб қилган. Шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Бундан ташқари, Давлат кадастрлари палатасининг Хива туман филиали ходими ҳам 60 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган. Маълум қилинишича, у ўзининг қайнотаси номида бўлган 4000 квадрат метр ер майдони 2021 йилда харидорга нотариал тартибда сотилганлигини била туриб, унда ўз улуши бўлганлигини айтиб, ерни сотиб олган фуқародан 60 минг АҚШ доллар талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни таниши орқали олган вақтида ушланган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Самарқандда ҳоким ёрдамчиси, тютор ва яна бир шахс пора билан ушланди
Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди
У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.
“Ўзэнергоинспекция” мансабдори пора билан ушланди
Унга нисбатан жиноят иши очилиб, процессуал тартибида қўлга олинган.
ДХХ ИИО катта инспектори ва Кадастр агентлиги бош мутахассисини пора билан қўлга олди
ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.