Ҳуқуқ
07.11.2025
362

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат Кодексига мувофиқ улар томонидан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида юзага келади.
Қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд ташкилот уставида (низомида) белгиланган ҳолларда ва тартибда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномасига асосан қуйидагилар натижасида юзага келади:
* лавозимга сайланиш ёки тегишли лавозимни эгаллаш учун танловдан ўтиш;
* лавозимга тайинлаш ёки лавозимга тасдиқлаш;
* ваколатли давлат органлари томонидан ишга юбориш;
* Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуққа доир тасдиқнома бериш;
* ота-онанинг ҳар иккисининг ёки ота-онадан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг) розилиги;
* иш берувчининг зиммасига меҳнат шартномасини тузиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги суд қарорини қабул қилиш;
* шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатларни суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш.
Меҳнат шартномаси тегишли тарзда расмийлаштирилмаган тақдирда, ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар иш берувчининг ёки унинг шунга ваколатли бўлган вакилининг ижозати билан ёки топшириғига кўра ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилганлиги асосида ҳам юзага келади. Бу меҳнат қонунчилиги бўйича юридик факт сифатида баҳоланади. Бундай юридик фактлар МКда меҳнат муносабатларининг юзага келиш асоси деб аталади. Уларнинг аксарияти учун меҳнат шартномасининг тузилиши етарли бўлади.
Меҳнат муносабатларининг юзага келиши учун бошқа юридик фактлар талаб қилинмайди. Меҳнат шартномаси орқали фуқаролар ўз меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширади, меҳнатнинг асосий ва қўшимча шартларини белгилайди. Ўзбекистон Конституциясининг 42, 45-моддаларига биноан, меҳнат шартномаси тузиб ишлаётган шахсларнинг муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, дам олиш ҳуқуқи, ҳар йилги меҳнат таътили олиш ҳуқуқи кафолатланади.
2. Юқоридагига қўшимча тарзда қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёки ташкилот устави (низоми)да белгиланган махсус шартлар ва тартиблар асосида шахслар ўртасида меҳнат муносабатлари юзага келиши мумкин. Булар жумласига лавозимга сайланиш ёки тегишли лавозимни эгаллаш учун танловдан ўтиш, лавозимга тайинлаш ёки лавозимга тасдиқлаш, ваколатли давлат органлари томонидан ишга юбориш ва бошқалар киради.
3. Айрим ҳолларда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларнинг юзага келиши учун меҳнат шартномасининг тузилганлиги зарурий аҳамият касб этмайди. Хусусан, иш берувчининг ёки унинг шунга ваколатли бўлган вакилининг ижозати билан ёки топшириғига кўра ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилганда меҳнат шартномаси тегишли тарзда расмийлаштирилмаган тақдирда ҳам ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келган ҳисобланади. Иш берувчининг ваколатли вакили деганда иш берувчи ташкилотдаги раҳбарлар, директорлар, бошқарувчи ёки бошқа ваколатли ходимлар тушунилиши керак.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.