currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЯнги қўлланма орқали Якуний давлат аттестациясини ўтказиш қоидалари билан танишинг

Янги қўлланма орқали Якуний давлат аттестациясини ўтказиш қоидалари билан танишинг

Содда талқин

calendar

18.12.2025

eye

365

Янги қўлланма орқали Якуний давлат аттестациясини ўтказиш қоидалари билан танишинг

Мамлакатимизда юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, иш берувчи корхона ва ташкилотларни таълим жараёнига жалб этиш ҳамда олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрда қабул қилинган “Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 836-сон қарори якуний давлат аттестациясини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосини белгилайди.


Бу қарорга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб, олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий этилди.


Қоидага кўра, аттестациялар олий таълим ташкилотидаги ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ташкил этиладиган комиссия томонидан, таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, олий таълим ташкилотида ёки корхонада (ташкилотда) ўтказилиши мумкин.


Aттестациялар қуйидаги шаклларда ўтказилиши белгиланган:
•    хорижий тил бўйича синов;
•    махсус (мажбурий) фанлар бўйича синов;
•    битирув малакавий иши ҳимояси;
•    диплом лойиҳаси ҳимояси;
•    магистрлик диссертацияси ҳимояси;
•    таълим йўналиши ва мутахассисликка мос “стартап” ҳамда лойиҳаси рационализаторлик ғояси тақдимоти.


Олий ва касбий таълим ташкилотларида битирувчиларнинг якуний давлат аттестасиясини ўтказиш тартибини янада тушунарли ва қулай тарзда фойдаланувчиларга етказиш мақсадида “Олий ҳамда касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш бўйича услубий қўлланма” ҳам ишлаб чиқилган. Қўлланма ўқув жараёнида иштирок этувчи мутахассислар ва иш берувчилар учун аниқ тартиб-қоидаларни баён этади. Қўлланма тавсия сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, унда олий ва касбий таълим ташкилотларининг битирувчилари учун якуний давлат аттестациясини ўтказишнинг барча босқичлари, баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомиллари батафсил ёритилган.


Ушбу қўлланма икки асосий қисмдан иборат: олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси. Ҳар бир бўлим амалий мисоллар, жараёнлар схемалари ва баҳолаш мезонлари билан бойитилган, бу эса фойдаланувчиларга ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан тўлиқ қўлланма сифатида хизмат қилади.


Услубий қўлланма фойдаланувчилар учун қулай тарзда тузилган бўлиб, ҳар бир қоидани амалий мисоллар билан тушунтиради. Бу битирувчилар ва мутахассисларга аттестацияни самарали ва ишончли ўтказишда ёрдам беради.


Мазкур қўлланма “Юридик кутубхона” – Yurkitob.uz тизими орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин: https://yurkitob.uz/uz/books/117


Рамазон Насриддинов,
“Aдолат” МҲAМ бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 849

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
720

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
703

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
635

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.