Life Style
07.04.2026
35

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жуда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатлари учун эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Шу боисдан ушбу мақолада 1 апрелдан содир бўлаётган ўзгаришлар хусусида тўхталиб ўтишни мақсад қилдик.
2026 йил 1 апрель санасидан бошлаб:
Давлат шифохоналари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади.
Унга кўра, давлат тиббиёт муассасаларида иш жараёни янги тартиб асосида ташкил этилади. Шу билан бирга, байрам ва дам олиш кунларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда узилишлар юзага келмаслиги учун навбатчилик тизими жорий этилади.
Қатор тўловлар энди фақат нақдсиз шаклда қабул қилинади.
Янги тартибга кўра, айрим турдаги тўловларни нақд пулда амалга оширишга чеклов жорий этилади.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотиб олиш тақиқланади.
Чет элликлар учун “tax free” тизими ишга тушади.
Эндиликда Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар мамлакат ҳудудида харид қилган айрим товарлари учун қўшилган қиймат солиғининг 85 фоизини қайтариб олиш имкониятига эга бўлади.
Зўравонликка учраган аёллар учун “SOS” чақирув имконияти жорий этилади.
Ушбу янгилик орқали тазйиқ ва зўравонлик хавфига дуч келган ёки шундай ҳолатга тушган аёллар тезкор ёрдам чақириш имкониятига эга бўлади.
Нукус шаҳрининг айрим ҳудудларида боғча тўловлари бўйича имтиёзлар берилади.
Нотариуслар учун энг юқори ёш чегараси оширилади.
Хулоса қилиб айтганда, 1 апрелдан кучга кирадиган ушбу ўзгаришлар тиббиёт, савдо, тўлов тизими, туризм, ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий хизматлар соҳасини қамраб олади. Янги тартиблар аҳолига қулайлик яратиш, хизматлар шаффофлигини ошириш ва айрим соҳаларда замонавий механизмларни жорий этишга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.