currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликлар“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 1 млн экилмаган кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 1 млн экилмаган кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган

Ўзбекистон

calendar

08.08.2024

eye

189

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 1 млн экилмаган кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган

Бош прокуратура ахборот хизмати Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар юзасидан маълумот берди.

Жумладан, 2024 йилнинг ўтган даврида хорижий инвесторларнинг 15 минг 210 нафарига “Тез ёрдам” тамойили асосида амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Ҳисобот даврда 2 739 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 5 123 нафарига ижарага ер ажратилишида, 1 181 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 4 048 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 3 773 нафарининг касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

Эҳтиёжманд аҳолини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида 548 нафар аҳоли хонадони таъмирлаб берилди ҳамда 1482 та хонадон ободонлаштирилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилганида, 541 та ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани, 580 мингтаси суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилганлиги ва 19 мингдан ортиқ кўчат ўз вақтида экилмаганлиги сабабли нобуд қилинганлиги аниқланиб, кескин чоралар кўрилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 235 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 32 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 1 200 нафардан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Хусусан, фаолияти ўрганилган 13 та олий ва профессионал таълим муассасаларида аниқланган бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ва талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича 14 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
992

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
976

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
907

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
886

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.