Ҳуқуқ
21.07.2026
68

Фуқаролар ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига амал қилиши шарт. Агар бундай талаблар узрли сабабсиз бажарилмаса, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади. Бу Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасида белгиланган.
Қуйидаги қонуний талабларни бажармаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади:
▪️ ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги талабни бажармаслик;
▪️ шахсни тасдиқловчи ёки бошқа ҳужжатларни текшириш учун тақдим этмаслик;
▪️ ички ишлар органига бориш ёки белгиланган муддатда етиб келмаслик;
▪️транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабга бўйсунмаслик;
▪️жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги талабни бажармаслик;
▪️ички ишлар органи ходимининг бошқа қонуний талабларига бўйсунмаслик;
▪️жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш вазифасини бажараётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилса, ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.
Агар шахс мазкур ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо олганидан кейин бир йил ичида яна шу ҳаракатни содир этса, унга:
▪️базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 бараваридан 30 бараваригача жарима;
ёки
▪️15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Агар транспорт воситаси ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини кетма-кет бир неча марта узрли сабабсиз бажармаса, унга нисбатан:
▪️1 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
▪️ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима тайинланади.
Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик қонун билан белгиланган маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этиш ёки ҳайдовчининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги талабга бўйсунмаслиги янада оғирроқ жазоларга олиб келиши мумкин.
Зиёвуддин Намозов
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.