Ўзбекистон
11.08.2023
1 816

Ўзбекистонда ички ишлар органларига (ИИО) наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий тартибда даволашга юбориш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ваколати берилди. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни тегишли қарорга имзо чекди. Ҳужжатда ёзилишича, наркологик касалликларга чалинган шахслар томонидан фуқаролар хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид қилиниши, жамоат тартиби бузилиши, ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолларининг барвақт олдини олиш мақсадида мазкур шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни нафақат наркология муассасаларининг, оила аъзоларининг(қариндошларининг) илтимосномаларига асосан, балки ички ишлар органларининг ташаббусига кўра ҳам расмийлаштириш зарурати юзага келмоқда. Янги тартибга кўра, ИИО наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш мақсадида мазкур шахсни наркологик экспертизадан ўтказиш учун унинг яшаш жойидаги наркология диспансерига олиб боради. Ички ишлар органлари наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган тиббий комиссиянинг наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулосасини олгач, тўпланган материалларни мазкур шахснинг яшаш жойидаги ёки наркология диспансери жойлашган ердаги судга тақдим этади. Материаллар судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.