Ўзбекистон
10.06.2023
1 749

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котибининг хабар беришича, Чилонзорда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатилди. Ўзи нима бўлган эди? 22 май куни йўл-патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган инспекторлар автомобиль йўловчиси 21 ёшли Х.Т. «ўз хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотгани» сабабли холислар иштирокида текширилган. Унинг ёнидан ўткир ҳидли тўқ жигарранг модда борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган. Х.Т. ва тўпланган ҳужжатлар туман ИИОга топширилган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Х.Т.нинг ёнидан топилган модда 53,52 граммни ташкил қилиб, гашиш экани аниқланган. Ҳолат юзасидан Х.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) асосида жиноят иши қўзғатилган. «Шу куни тахминан соат 18:50 атрофида йигит Чилонзор тумани ИИО ФМБдаги 4-қаватда жойлашган хизмат хонасига олиб кетилаётган вақтида ҳожатхонага киришни сўраган. Х.Т. 4-қаватда жойлашган ҳожатхонага киргандан сўнг терговдан қочиб яшириниш мақсадида ҳожатхона деразасидан пастга сакраши оқибатида бош ва тана қисмидан турли жароҳатлар олган (мазкур ҳолат бинога ўрнатилган видеоёзув мосламаларида қайд этилган)», — дейилади хабарда. Туман ИИО ходимлари йигитга тез-тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида РШТЁИМга олиб борган ва унга бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош суягини синиши, тана аъзоларининг гематомаси ташхиси қўйилган. 29 май куни у касалхонада вафот этган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Бозор ҳудудида машинангизни очиқ ҳолда қолдирманг!
Жиззахда боласини доимий қийнаб келган ота устидан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдаган ҳайдовчи қамалди
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
9 ой ичида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган – Бош прокуратура
Шунингдек, 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.