Ўзбекистон
24.07.2023
1 463

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимининг боғчада бир гуруҳ тарбияланувчи болаларга насиҳат қилаётгани акс этган, “Аввал оқдан қорани ажратиб олиш керак” сарлавҳаси остида видео тарқалган эди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, 17 июль куни Учтепа туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан туман ИИО ФМБ, мудофаа ишлари бўлими ҳамда “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига ҳамкорликда “Ҳарбийлар билан учрашув” мавзусида профилактик тадбир ўтказиш юзасидан таклифнома юборилган. Профилактика инспекторлари боғча тарбияланувчиларига ватанга муҳаббат, ота-она қадри ва келажакда ватанни қўриқлайдиган мард ўғлон ва қизлар бўлиб етишишлари, боғчадан нотаниш фуқаролар билан кетмаслиги, уйини бегона шахсларга очмаслик ҳақида суҳбат ўтказиб, ўзлари билан олиб келган китоб ва ўйинчоқларни боғча тарбияланувчиларига совға қилишган. Тадбир тафсилотлари акс этган видео гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчилар ота-оналарини жамлаган Телеграм гуруҳига ташлаб берган. Айрим ота-оналар томонидан бу видео лавҳа бошқа гуруҳларга ташланиб, томошабинлар томонидан нотўғри талқин қилинган. “Ҳурматли давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари! Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси Сизлардан бу каби тадбирларни аниқ белгиланган дастур ва режа асосида болажонлар учун қизиқарли ўтишини таъминлашларини сўрайди. Бундан ташқари, таълим муассасаси ҳудудига бегоналарни кирмаслигини таъминлашингиз лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Шунингдек, ижтимоий тармоқ муаллифлари воқеликка чуқурроқ ёндашсалар айни муддао бўларди. Чунки, фарзандларимиз хавфсизлиги, уларнинг саломатлиги барчамиз учун бирдек муҳим деб биламиз”, — дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.