currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларЙиллик даромад дeкларацияси: нималарга эътибор қаратиш лозим?

Йиллик даромад дeкларацияси: нималарга эътибор қаратиш лозим?

Life Style

calendar

18.08.2025

eye

89

Йиллик даромад дeкларацияси: нималарга эътибор қаратиш лозим?

Декларация –– жисмоний шахснинг йил давомида олган даромадлари ва ушланган солиқ миқдори ҳақидаги ҳужжат бўлиб, яшаш жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади.

Асосий иш жойидан ташқари бошқа даромадга эга бўлган жисмоний шахслар 1 апрелдан кечикмай доимий турар жойидаги солиқ инспекциясига декларация тақдим этиши шарт.

Декларацияда қуйидагилар кўрсатилади:

мулкий даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаса;

илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;

моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;

солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар;

жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар, улар томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлаш тартиби танланганда;

солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинмаган солиқ солинадиган бошқа даромадлар.

Декларация ўтган йил (солиқ даври) учун тақдим этилади.

Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисида маълумотнома илова қилинади.

Декларация солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриш ёки почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги электрон декларацияни топшириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши керак:

Биринчидан, электрон рақамли имзо олиш керак (ЭРИ) (агар мавжуд бўлмаса). Бунинг учун жисмоний шахс давлат хизматлари марказларига ташриф буюриши ва аризани тўлдириши лозим. ЭРИ бепул берилади. Шундан сўнг давлат хизматлари маркази ходими ЭРИни маълумот ташувчига (флешкага) юклаб беради;

Иккинчидан, солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталига my.soliq.uz кириб, “Электрон солиқ декларацияларини қабул қилиш ва қайта ишлаш” интерактив хизматини танлаш;

Учинчидан, зарур маълумотларни киритиш. Маълумотлар босқичма-босқич киритиб борилади.

Жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациянинг маълумотларига кўра ҳисоблаб чиқарилган солиқни ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайдилар.

Солиқ тўловчилар ҳисобланган солиқни тўлов хабарномасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан ёки электрон тўлов тизими (UPay ва PayMe) орқали амалга оширишлари мумкин.

Жисмоний шахслар ҳисоблаб чиқарилган солиқни чет давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин. Бунда миллий валютада ифодаланган солиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган солиқ тўланган санадаги курс бўйича чет эл валютасида қайта ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган солиқни тўлаш тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.

Оғабек Жўраев,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 444

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 207

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 093

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 067

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.