Ҳуқуқ
08.08.2025
2 691

Дунёдаги барча тирик мавжудот борки, улар сувсиз яшай олмайди. Шу боис сувнинг мавжудлиги ҳаётнинг мавжудлигини билдиради.
“Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ–1076-сон Қонун қабул қилинди.
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатда сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлиниши келтириб ўтилган.
1. Сув объектларининг тоифалари жумласига нималар киради?
Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;
Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.
Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.
2. Сув объектлари қанча муддатга фойдаланишга берилади?
Кодексга кўра, сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга асосан фойдаланишга берилади.
Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.
3. Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:
ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
чўмилиш;
чорва молларини суғориш;
спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.
Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.
4. Сув сервитути нима? У қандай мақсадларда белгиланиши мумкин?
Сув сервитути – сув объектидан ёки унинг бир қисмидан, шу жумладан, сувни муҳофаза қилиш зоналаридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.
Сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
Жумладан:
сувдан умумий фойдаланиш;
фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.
Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.
5. Сув олиш квотасининг амал қилиш муддати қанча?
сувни қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида оладиган ва ер участкасини ижара шартномаси асосида тасарруф этадиган сувдан фойдаланувчилар учун – ижара шартномаси амал қиладиган муддатга, аммо 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
сувни қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда оладиган сувдан фойдаланувчилар учун –
10 йилгача бўлган муддатга;
ичимлик суви таъминоти ташкилотларидан ташқари, сувни сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатнома асосида олувчи жисмоний
ва юридик шахслар учун – махсус сувдан фойдаланиш рухсатномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар белгиланади.
6. Молиявий санкциялар қачон қўлланилади?
Балиқ хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, уларга нисбатан қуйидаги миқдорларда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади, жумладан:
сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 20 фоизи;
сувдан фойдаланувчилар сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 30 фоизи;
сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 5 фоизи;
сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 40 фоизи.
Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.