Ўзбекистон
02.02.2024
1 476

Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига қўшимча ваколат берилди. Бу бўйича Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-902-сон, 01.02.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкогол маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди.
Бундан ташқари, ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш ваколати берилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонда барча ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари 24 соатлик иш тартибига ўтадиган бўляпти
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Бухорода кибержиноят оқибатида фуқаронинг 12 млн сўмдан ортиқ пули ўғирланди
Жиноятчи интернет фойдаланувчиларига Телеграм орқали “Сизга ютуқ чиқди” мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаб келган.