currencies image

13 003,95 UZS

14,88

usd

currencies image

13 554,02 UZS

79,16

eur

currencies image

143,20 UZS

5,03

ru



АсосийЯнгиликларИқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ҳуқуқ

calendar

20.01.2025

eye

1 132

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида –– ҳар бир фуқаро судда ишини шахсан ёки вакиллари орқали юритиши мумкин. Фуқаронинг ишда шахсан қатнашуви уни шу иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. 

Судда бир ёки бир неча вакил бўлиши ҳам мумкин.

Судда вакиллик қилишга доир нормалар Олий суд Пленумининг “Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Тўла муомала лаёқатига эга бўлмаган ёхуд васийлик ёки ҳомийлик остидаги шахслар судда вакил бўла олмайди.

Судьялар, терговчилар, суриштирувчилар, прокурорлар ва суд девони ходимлари судда вакил бўла олмайди. Мазкур шахслар суд процессида тегишли судларнинг, прокуратура органларининг вакили сифатида ёки қонуний вакил сифатида иштирок этаётган ҳолларга нисбатан ушбу қоида татбиқ этилмайди.

Олий суд пленумининг “Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги қарорида қайд этилишича, судда вакиллик тарафлар, учинчи шахслар, аризачилар субъектив ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясининг процессуал кафолати вазифасини бажаришга қаратилган бўлиб, суддаги вакил ишонч билдирувчи шахс номидан ва унинг манфаатлари учун берилган ваколат доирасида процессуал ҳаракатлар содир этадиган ҳамда ҳуқуқларини амалга оширишда унга ёрдам берадиган жисмоний шахсдир.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда медиатор сифатида иштирок этган шахслар вакил бўлиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно.

Фуқаролик ҳуқуқида бўлгани каби ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар), муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг иқтисодий процессуал муомала лаёқати чекланган. Мазкур тоифадаги шахслар ишларда қонуний вакиллари орқали иштирок этишади.

Хусусан, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар)нинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари судда уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, васий ёки ҳомийлар томонидан ҳимоя қилинади. Бунда улар фақат қонуний вакилларининг розилиги билан процессуал ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаслиги ёки уларни бошқара олмаслиги натижасида қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар ҳамда спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган муомала лаёқати қонунчиликда белгиланган тартибда чекланган фуқаролар судда вакил бўла олмайди.

Муомалага лаёқатсиз ёки муомалага тўлиқ лаёқатли бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун васийлик ва ҳомийлик белгиланади.

Судьялар, терговчилар, суриштирувчилар, прокурорлар ва суд девони ходимлари иқтисодий судда ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари сифатида қатнашишга ҳақли эмас. Мазкур шахслар суд процессида тегишли судларнинг, прокуратура органларининг вакили сифатида ёки қонуний вакил сифатида иштирок этаётган ҳолларга нисбатан ушбу қоида татбиқ этилмайди.

Масалан, прокурор қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда прокуратура органларининг вакили сифатида иштирок этиши мумкин.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда медиатор сифатида иштирок этган шахслар иқтисодий судда шу иш бўйича вакил бўлиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасида медиациянинг махфийлик принципи мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра медиация иштирокчилари медиация жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларни тақдим этган медиация тарафининг, унинг ҳуқуқий ворисининг ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳақли эмас. Шу сабабли, айни шу низо билан боғлиқ ишда медиатор сифатида иштирок этган шахслар вакил бўлиши мумкин эмас.

Бироқ, ушбу Қонуннинг 25-моддасига кўра медиацияни қўллаш чоғида медиатор қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва ҳар иккала тарафнинг ўзаро розилиги билан айни бир низо бўйича бирор-бир тарафнинг вакили бўлишга ҳақли. Мазкур ҳолатда медиатор иқтисодий судда ҳам ушбу тарафнинг вакили сифатида иштирок этишга ҳақли.

Дилмурод Маматмуротов,  
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

20-январ 2025, 06:34
1 132

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


27-январ 2025, 12:29
979

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
918

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


18-январ 2025, 09:34
766

Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.