Содда талқин
05.01.2024
862

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 5 январь, жума куни кечқурун Истанбулга боради. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги дипломатик манбаларига таяниб "Anadolu" агентлиги хабар берди.
Келтирилишича, АҚШ Давлат котиби ва Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ва мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Америка дипломатк делегацияси раҳбарининг Яқин Шарқ сафари доирасида амалга оширилади. Блинкеннинг Грецияга ҳам ташрифи режалаштирилган.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котибим Мэттью Миллер брифингда Блинкен бир ҳафта ичида Туркия, Греция, Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Исроил, Ғарбий Соҳил ва Мисрга “бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун ташриф буюришини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 6 нояабрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашиш учун Туркия пойтахти Анқарага борган эди. Блинкенни АҚШнинг Туркиядаги элчиси Жеффрй Флаке ва Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Америка қитъаси бўйича бош директори Япрак Балкан кутиб олган. Маҳаллий ОАВʼга кўра, Блинкенни кутиб олиш учун ҳеч қайси юқори мартабали расмий бормаган. Шунингдек, унинг самолёти қўнган аеропортдаги ташқи чироқлар ўчирилиб қўйилган.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.