Ўзбекистон
15.08.2023
1 390

“Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (382-сон, 14.08.2023 й) қабул қилинди. Унга кўра: – янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар — ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши бекор қилинади; – электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиёти тугатилади; – тадбиркорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинади; – солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қозоғистонда товуқ тухуми импорти вақтинча тақиқланди
Тақиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Айрим турдаги қуёш панелларининг импорти тақиқланади
Мазкур тақиқ 1 мартдан кучга киради.
Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.
Ўзбекистон 9 ойда қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилган
Январь-сентябрь ойларида хориждан олиб кирилган мобил телефонлар қиймати салкам 180 млн AҚШ долларини ташкил этган.