currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИнвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Ҳуқуқ

calendar

26.08.2025

eye

1 326

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Сарлавҳани ўқиб, савол туғилиши табиий: Инвестициянинг Yurxizmat.uz’га қандай алоқаси бор? Гап шундаки, Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунларидан келиб чиққан ҳолда Устав асосида фаолият юритувчи Жамият ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли раиси Жамият ташкилот раҳбари бир томондан ҳамда Инвестор ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли раҳбари иккинчи томондан ўзаро шартнома тузадилар. Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.

Бу эса қўшимча вақт ва ресурс талаб қилади. Малакали юрист хизмати учун мўмайгина пул тўлашингиз кераклигини ҳам унутманг. Бироқ буларнинг бари  Yurxizmat.uz портали билан тез, осон, қулай ва энг муҳими мутлақо бепул.

www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими кичик бизнес ва кам таъминланган аҳолига ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қабул қилишнинг янги тизимини жорий этиш, адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш имкониятини яратиш мақсадида, 2021 йил 1 апрель куни тест режимида ишга туширилган. Тизимдан фойдаланиш жуда осон. Келинг, кўриб чиқамиз.

Сизга инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома керак. Бунинг учун www.yurxizmat.uz сайтига кирасиз, ҳужжатлар бўлимига кириб, шартномалар бандини танлайсиз. Тизим сизга бир неча йўналишдаги шартномаларни таклиф қилади. Инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома учун Юридик шахсларга оид шартномалар қаторидан Шартнома (Инвестиция киритиш тўғрисида) файлни танлаймиз ва ўз маълумотларимизни киритамиз. Қарабсизки шартнома ҳужжати тайёр. Фақат шуни унутманг, Yurxizmat.uz портали орқали яратилган ҳужжатлар тегишли шахслар томонидан тасдиқланмасдан олдин ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга бўлмайди.

https://yurxizmat.uz/uz/document/1800

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: