currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИш берувчи қайси ҳолларда ходимга компенсация тўлаши шарт?

Иш берувчи қайси ҳолларда ходимга компенсация тўлаши шарт?

Life Style

calendar

09.04.2026

eye

29

Иш берувчи қайси ҳолларда ходимга компенсация тўлаши шарт?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 286-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ айрим харажатларини қоплаб бериши шарт. Ушбу норма ходимнинг меҳнат фаолияти жараёнида юзага келадиган қўшимча харажатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги ҳолларда ходимга компенсация тўловлари амалга оширилади:

Биринчидан, ходим хизмат сафарида бўлган вақтда унга йўл, яшаш ва бошқа зарур харажатлар қопланади. Бу ҳолат хизмат топшириғини бажариш жараёнида юзага келадиган молиявий юкни камайтиришга хизмат қилади.

Иккинчидан, агар иш сайёр ёки кўчиб юриш хусусиятига эга бўлса, шунингдек дала шароитида ёки вахта усулида бажарилса, ходимнинг шу шароитларда ишлаши билан боғлиқ харажатлари ҳам компенсация қилинади.

Учинчидан, иш берувчи билан олдиндан келишилган ҳолда бошқа ҳудуддаги ишга кўчиб ўтилган тақдирда, кўчиш билан боғлиқ харажатлар ҳам иш берувчи томонидан қопланади.

Тўртинчидан, ходим иш берувчининг йўлланмаси асосида касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ёки стажировка ўтаётган бўлса, бу жараёндаги харажатлар ҳам компенсация қилинади.

Бешинчидан, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ҳолларда ҳам тегишли тўловлар амалга оширилади.

Шунингдек, ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганида, фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътили учун ҳамда иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда огоҳлантириш муддати пул компенсацияси билан алмаштирилганда ҳам компенсация тўланади.

Бундан ташқари, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, жамоа шартномалари, ички ҳужжатлар ёки меҳнат шартномаси асосида бошқа турдаги компенсация тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.

Мазкур норма ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади ва иш берувчининг ижтимоий масъулиятини белгилайди. Яъни, ходим иш жараёнида қилган харажатларини ўз ҳисобидан қопламаслиги керак. Шу сабабли, ҳар бир ходим ўз ҳуқуқларини билиши ва зарур ҳолларда компенсация талаб қилиш имкониятига эга бўлиши муҳимдир.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 361

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
939

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
815

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
794

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.