Тармоқда нима гап?
16.10.2025
123
Амалда иш берувчи томонидан ходимларга ортиқча иш ҳақи тўланиши ҳолатлари учраб туради. Бироқ, бундай вазиятларда ортиқча маблағни қайтариш масаласи ҳар доим ҳам қонун билан белгиланган тартибда ҳал этилмаслиги мумкин.
Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра, агар ортиқча тўлов меҳнат қонунчилигини ёки тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри қўллаш орқали амалга оширилган бўлса, уни ходимдан қайтариб олиш мумкин эмас. Масалан, интизомий жазоси амалда бўлган ходимга байрам муносабати билан мукофот тўланса, бу қонун талабларига зид ҳисобланади. Чунки бу ерда ортиқча тўлов қонун нормаларини нотўғри қўллаш натижасида юзага келган. Шу сабабли, бундай маблағлар қайта ундирилмайди.
Бироқ, айни модда қатор истисноларни ҳам белгилайди. Ортиқча тўлов қуйидаги ҳолларда ходимдан қайтарилиши мумкин:
ҳисоб-китобдаги арифметик ёки техник хатолик туфайли тўланган бўлса;
ходим меҳнат нормаларини айбли тарзда бажармагани меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган томонидан белгиланган бўлса;
ортиқча тўлов ходимнинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида юзага келгани суд қарори билан тасдиқланса.
Маълумот ўрнида, қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади, жумладан:
— солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;
—“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;
— иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш учун, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиш учун.
Бундай ҳолларда иш берувчи бўнакни қайтариш, қарздорликни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёки тўлов нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқаришга ҳақли.
Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим бўнакни тўлаш учун ушлаб қолиш асосларига ёхуд миқдорига эътироз билдираётган бўлса, қарзни тўлаш суд тартибида амалга оширилади;
— ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;
— ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.
Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради
Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.