Ҳуқуқ
25.09.2025
1 219

Дамолиш кунлари – ходимнинг тикланиши, оиласи билан вақт ўтказиши ва шахсий ишларини бажариши учун ажратилган вақт. Аммо ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнида шундай вазиятлар бўладики, корхонада ишчилар етишмайди ёки кутилмаган иш ҳажми пайдо бўлади. Шунда иш берувчи ходимни дам олиш ёки байрам куни ҳам ишга жалб қилмоқчи бўлади. Савол туғилади: бу ҳол қонунийми?
Меҳнат кодексининг 212-моддасига кўра,ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб қилиш иш берувчининг буйруғи асосида амалга оширилади. Бундай ҳолатда ходимнинг розилиги талаб қилинади.
Розилик қуйидаги шаклда ифодаланиши мумкин:
— ходимнинг ёзма аризаси орқали;
— ходимнинг иш берувчи чиқарган буйруғига имзо қўйиши орқали.
Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади, аммо шундай ҳолатлар мавжудки унда ходим розилигисиз ҳам ишга жалб қилиниши мумкин. Меҳнат кодексининг 210-моддасида улар қуйидагича белгиланган.
1) табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормаль яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;
2) бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;
3) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;
4) иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.
Меҳнат кодексида белгиланганидек иш берувчи ходимни дам олиш куни ишга жалб қилмоқчи бўлса, бу албатта буйруқ орқали амалга оширилиши керак. Иш берувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Yurxizmat.uz сайтида “Ходимни дам олиш куни ишга жалб қилиш ҳақидаги буйруқ” намунаси жойлаштирилган. Бу намунадан мутахасис иштирокисиз мустақил равишда фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги ҳаволадан Сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган намуна билан танишишингиз мумкин:
https://yurxizmat.uz/oz/document/2569
Рамазон Насриддинов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.