Ўзбекистон
03.02.2023
1 500
Ишхонада бир неча бор телефонда гаплашганимни кўриб, кадрлар бўлими бошлиғи менга танбеҳ берди. Нима, иш пайтида телефонда гаплашиш мумкин эмасми? Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб-қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади. Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим. Демак, агар ташкилот ички локал ҳужжатларида ходимларга уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган бўлса ёки телефон ишлатиш юзасидан алоҳида талаблар белгиланган бўлса, ходимлар, албатта, бу талабларга риоя этишлари керак бўлади. Бу талабларга риоя қилмаган ходимларга: 1) ҳайфсан; 2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. (Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин); 3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (Меҳнат кодекси, 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) каби интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин. Уяли телефон ишлатиш бўйича талаблар ички қоидаларда белгиланмаган тақдирда ҳам, ходим ўз меҳнат вазифаларига кирмайдиган ва унга халақит берадиган ишларни бажарганлиги ҳамда иш вақтини беҳуда сарфлаганлиги учун юқоридаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин. Саволга ҳуқуқшунос Мақсуд Мустафоев жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қисқаришга тушиб ишдан бўшаган ходим янги ишга жойлашганда қачон меҳнат таътили олиши мумкин?
Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. Лекин айрим ходимларга таътил 6 ой ўтмасдан олдин берилади.
Қамоққа олинган шахс қачон ишдан бўшатилиши мумкин?