#NoComment
20.09.2025
355

Иш жойида хавфсизлик ва соғлиқни таъминлаш нафақат ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, балки компания учун ҳам муваффақиятли ва самарали иш муҳити яратади. Ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, ишчиларни зарур хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, касаллик ва жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида меҳнат қонунчилиги мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида иш жойида хавфсизлик ва соғлиқни таъминлашга оид махсус қоидалар белгиланган бўлиб, ҳар бир иш берувчи иш жойида хавфсизликни таъминлаш учун зарур чораларни кўриш ва хавфли иш шароитларини бартараф этиш мажбуриятига эга.
Хавфли иш шароитларини бартараф этиш, иш жойида мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча хавф-хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш, иш жойида хавфсизликни таъминлаш учун махсус ускуналар (масалан, хавфсизлик белгилари, газ детекторлари, ҳимоя кийимлари) ўрнатиш, ишчиларни хавфсизлик қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш, зарур хавфсизлик воситалари билан таништириш ва уларга мунтазам равишда тренинглар ўтказиш, ишчиларнинг соғлиғини мунтазам равишда текшириш, улар билан соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатлар бериш, иш жойидаги стресс ва психологик хавфларни камайтириш учун ишчиларни қўллаб-қувватлаш тизимлари (масалан, психологик маслаҳатлар, мотиватсия) ташкил этиш ходимларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги учун жуда муҳим саналади.
Иш жойидаги хавфсизлик ва соғлиқни таъминлаш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир, ва бу соҳа фақат ҳуқуқий мажбурият эмас, балки инсонпарварликни таъминлашга қаратилган ҳаракатдир. Шунингдек, меҳнат шароитларининг яхшиланиши нафақат ишчилар, балки бутун жамиятнинг фаровонлигини таъминлайди.
Анвар Тожиев,
Сариосиё тумани Адлия бўлими
ЙХКМ бош юристконсулти
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.