currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИшга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов муддати қай тартибда белгиланади?

Ишга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов муддати қай тартибда белгиланади?

Life Style

calendar

07.04.2026

eye

53

Ишга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов муддати қай тартибда белгиланади?

Ҳар қандай ташкилотнинг муваффақияти унинг кадрлар салоҳиятига, яъни ходимларнинг касбий маҳорати ва берилган вазифаларни ижро этиш қобилиятига боғлиқ.

Ишга қабул қилиш жараёнида иш берувчи учун энг муҳим масала — танланган номзоднинг ҳақиқатан ҳам белгиланган лавозимга лойиқлигини амалда текшириб кўришдир. Худди шунингдек, ходим учун ҳам янги иш жойидаги меҳнат шароитлари ва жамоавий муҳит ўзига мос келишини тушуниб етиш муҳим аҳамият касб этади.

Мана шу икки томонлама манфаатларни уйғунлаштириш мақсадида меҳнат қонунчилигида "дастлабки синов муддати" институти жорий этилган. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида дастлабки синов муддатини белгилаш тартиби ва унинг ҳуқуқий асослари тубдан такомиллаштирилди.

Дастлабки синов — бу нафақат ходимни синовдан ўтказиш, балки унинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолати ҳамдир. Чунки синов муддати давомида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва ички меҳнат тартиби қоидалари тўлиқ татбиқ этилади.

Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов билан тузилиши мумкин:

— ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш;

— меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиш.

Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

— ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

— захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

— давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

— тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

— ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

— ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

— ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

— ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

— жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 339

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
804

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
769

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
747

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.