Ҳуқуқ
15.02.2025
691
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.
Мазкур моддада алоҳида истиснолар мавжуд. Алоҳида шошилинч ишларни бажариш зарурати туғилганда ходимларни уларнинг ёзма розилиги билан байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мумкин.
Шунингдек, Кодекснинг 210-моддасига кўра эса қуйидаги ҳолатларда ходимларни розилигисиз байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мумкин:
1) табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормаль яшаш шароитларига таҳдид сольадиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;
2) бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;
3) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормаль ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;
4) иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.
Меҳнат кодексининг 263-моддасига асосан ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунлари ишлаганлиги учун ходимларга камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши шарт.
Шу билан бир қаторда дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.
Бундай ҳолларда, ходимга камида бир ҳисса миқдорида иш ҳақи тўланади ва бошқа дам олиш куни учун ҳақ тўланмайди.
Улашиш:
Бошқалар
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.
Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.
Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.