Life Style
03.08.2024
1 406

Ҳар бир дори воситасининг қўллаш йўриқномасида уларни тўғри сақлаш қоидалари ва шартлари ёзилган бўлади. Масалан, баъзи препаратлар музлаткичда, айримлари хона ҳароратида, яна бир туркуми қуруқ ёки қоронғу жойда сақланиши керак.
Бироқ ёзнинг жазирама кунларида бу талабларга алоҳида риоя қилиш зарур. Чунки иссиқ ҳаво уларнинг хусусиятларини ўзгартиради ва қуёш нурида қолиб кетган дорилар соғлик учун зарарли воситага айланиши мумкин.
"Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова бу ҳақда ўз тавсияларини берди.
Аввало, антибактериал препаратлар, суртма ва геллар, гормонал дорилар, витаминлар, пластир ҳамда тиббий шамчаларни иссиқдан ҳимоя қилиш лозим. Мисол учун, кремлар, суртма, шамчалар юқори ҳароратда эригач, доривор моддаларнинг ички таркибида қайта тақсимланиш жараёни содир бўлади ва ҳатто кейинги қайта совитиш ҳам уларни сақлай олмайди.
Бундан ташқари, автомашиналардаги биринчи ёрдам тўпламларини эсдан чиқармаслик керак: уларни иссиқда ҳам, совуқда ҳам машинада қолдириб бўлмайди.
Ҳамма дори воситасини музлаткичда сақлаш нотўғри.
Хона ҳарорати деганда, одатда 15°-25° даража, шунингдек иқлим шароитига кўра 30даража гача бўлган ҳарорат назарда тутилади. Бундай пайтда дори воситаларини тиббиёт қутичасида жамлаб, шкафда сақлашингиз мақсадга мувофиқ.
8°дан 15° градусгача бўлган салқин муҳитда айрим дори воситаларини музлаткичда сақлашга рухсат берилади.
Бунда 8°С дан паст ҳароратда физик-кимёвий хусусиятлари ўзгариши мумкин бўлган дори воситалари (дамламалар, суюқ экстрактлар ва бошқалар)ни музлаткичда сақлаш мумкин эмас.
Фармацевтика маҳсулотларини совуқ жойда сақлаш деганда 2°C дан 8°С гача бўлган микроиқлим муҳити тушунилади.
Бунда дори-дармонларни музлаткичнинг деворига яқин жойлаштириб, уларнинг музлаб қолишига йўл қўймаслик керак. Одатда, шамчалар (свеча), турли кўз томчилари, линиментлар, инъекция эритмалари, фермент таблеткалари шу тарзда сақланади.
Музлаткичнинг бир токчасида дори воситалари ва озиқ-овқатлар ёнма-ён туриши қатъиян ман этилади.
Препаратларни сақлашда ёруғлик ва намликдан ҳимоя қилиш каби талабларга ҳам эътибор бериш зарур. Агар кўрсатмада "қоронғу жойда сақланг" деб ёзилган бўлса, унда сиз дори қадоғини ёруғликдан тўлиқ ҳимоя қилишингиз керак.
Қуруқ жойда ҳаво намлиги 50 фоиздан ошмаслиги лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Ўзбекистон аҳолиси қанча пулни дори-дармонга сарфлаётгани айтилди
Илк бор солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Автомобилларнинг дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йилдаги «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйҳатини тўғрисида»ги буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда ҳиндистонликлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.