Ҳуқуқ
24.07.2025
663
Йўналишсиз таксиларга йўловчилар уларнинг талабига кўра Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда чиқарилади ва туширилади.
Йўловчилар ҳамда багажни ташиш тарифлари қандай белгиланади?
Йўналишсиз таксиларнинг йўловчилар ҳамда багажни ташиш тарифлари миқдори автотранспорт воситалари турлари ва хизматларига қараб белгиланади.
Йўл ҳақи йўловчи томонидан сафар тугагандан кейин ва багаж туширилгандан кейин у билан келган йўловчилар ҳамда ташиб келтирилган багаж сонидан қатъи назар, тўловни амалга ошириш имкониятини берувчи, шунингдек, таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мосламалар (шу жумладан, уяли телефонлар, планшетлар) кўрсаткичи бўйича тўланади. Бунда хизмат кўрсатилганлиги учун тўлов ташувчи ёки агрегатор томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ хизмат кўрсатиш тугагунга қадар қисмларга бўлиб амалга оширилиши мумкин.
Ҳайдовчи билан ҳисоб-китоб усули
Ҳайдовчи билан ҳисоб-китоб нақд пул, ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланган ҳолда банк пластик карталари ёхуд электрон тўлов воситаси ёрдамида амалга оширилади.
Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёлланган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақи тўловининг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ҳайдовчи йўловчига ёрдамлашиши мажбурми?
Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи уларнинг буюмлари ва багажини жойлаштиришга ҳамда сафар тугаганда уларни туширишга ёрдамлашиши лозим.
Йўналишсиз такси томонларнинг ўзаро келишувига ёки таксометр функцияларини таъминлайдиган махсус иловага эга мосламалар (шу жумладан, уяли телефонлар, планшетлар) кўрсаткичига кўра алоҳида тўлов эвазига йўловчининг буюртмасига биноан кутиб туради.
Таксиларнинг салонида нималарни ташишга рухсат этилган?
Йўналишсиз таксиларнинг салонида автомобиль эшиги орқали бемалол сиғадиган, салон қопламасини ҳамда унинг ускуналарини бузмайдиган ва ифлос қилмайдиган, ҳайдовчининг автомобилни бошқаришига ҳамда орқани кўриш кўзгусидан фойдаланишига халақит бермайдиган буюмлар ва ашёларни ташишига рухсат берилади.
Мушуклар, итларни тизгин ва тўшаги мавжуд бўлганда тумшуқбоғларда, кичик жониворларни саватларда, сумкаларда ҳамда қушларни қафасларда ташишга рухсат берилади.
Йўналишсиз таксиларда багаж ташиганлик учун ҳақ олинмайди.
Феруз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.