Ҳуқуқ
17.03.2025
2 363

Тақиқланган давр ва тақиқланган ҳудудда балиқ овлаш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузганлик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида“ги 627-сонли Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида“ги 2024 йил 9 февралдаги 80-сонли қарорига мувофиқ Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан — 10 июнгача балиқ овлашга тақиқ қўйилмоқда.
Шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан — 31 майгача бўлган муддатда балиқ овлаш тақиқланади.
Юқорида кўрсатилган даврлар балиқларнинг урчиш-уруғланиш, яъни кўпайиш даври ҳисобланади. Балиқлар урчиш даврида тухум қўяди ва насл кўпайтиради. Агар бу даврда балиқлар овланса, уларнинг сони кескин камайиб, турлар йўқолиш хавфи туғилади.
Маълумот учун, мазкур қарор истисно тарзида сунъий сув ҳавзалари ёки ирригация тармоқларидаги интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакултурага, шунингдек, қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштирилиши ва овланишига нисбатан татбиқ этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.