currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларИжарада турувчи уйни ўз ҳисобидан таъмирласа, сарфлаган маблағи қоплаб бериладими?

Ижарада турувчи уйни ўз ҳисобидан таъмирласа, сарфлаган маблағи қоплаб бериладими?

Ўзбекистон

calendar

19.04.2023

eye

2 296

Ижарада турувчи уйни ўз ҳисобидан таъмирласа, сарфлаган маблағи қоплаб бериладими?

Ижарада турган квартирамни эгасини рухсати билан ўз ҳисобимдан таъмирладим. Орадан 2 йил ўтди, уй эгаси сарфлаган пулимни қоплаб бермади, ижара пулидан ҳам чегирмади. Яқинда уй олдим, кўчиб чиқмоқчиман, ижара шартномамиз муддати ҳам тугади. Энди уй эгасидан сарфлаган пулларимни сўрасам, тўлашдан бош тортяпти. Қандай йўл тутсам бўлади? Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган бўлса шартнома бекор бўлганидан кейин, таъмирлаш қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар таъмирлаш ижарага берувчининг розилигисиз амалга оширилган бўлса, сарфланган маблағ қопланмаслиги мумкин. Бу ҳолатда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиб, ижарага олинган уйни таъмирлаш учун қилинган ишлар қиймати тўлиқ қоплаб берилишини талаб қилиш керак. Саволга Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси шўъба бошлиғи Акмал Розиқов жавоб берди.

Улашиш: