currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИжодий таътил нима?

Ижодий таътил нима?

Life Style

calendar

21.02.2026

eye

52

Ижодий таътил нима?

Ижодий таътил — бу меҳнат ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга бериладиган, ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолдаги махсус таътил ҳисобланади.

Ушбу таътил:

1) фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига — уч ойгача;

2) фан доктори (ДСc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун — олти ойгача муддатга берилади.

Ижодий таътилдан қайтган ходим дархол навбатдаги йиллик меҳнат таътилига чиқиши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 387-моддасига кўра илмий даража олишга даъвогарларга ва дарслик ҳамда ўқув-услубий қўлланма муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътили ижодий таътилдан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

Шу ўринда тушуниш лозимки, йиллик меҳнат таътили — бу ходимнинг дам олиши ва меҳнат қобилиятини тиклаши учун ҳар йили бериладиган таътилдир. Ижодий таътилдан фойдаланган ходим йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини йўқотмайди. Худди шунингдек, йиллик таътилни олиб бўлган ходим ижодий таътил олиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлмайди.

Ижодий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ бўлмайди.

Ходим ижодий таътилга бўлган вақти иш стажига қўшиладими?

Ҳа, қўшилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган «Ижодий таътиллар бериш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ ходим ижодий таътилда бўлган вақти иш стажига киритилади. Иш берувчи жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, ходимлар ижодий таътилда бўлган даврда хизмат турар жойидан фойдаланиш ёки уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қоплаб берилиши мумкин.

Улашиш: