currencies image

12 591,71 UZS

84,40

usd

currencies image

14 821,70 UZS

153,86

eur

currencies image

160,18 UZS

1,38

ru



АсосийЯнгиликлар“Ижтимоий карталар” кимларга берилиши ва қандай афзалликлари борлиги ҳақида биласизми?

“Ижтимоий карталар” кимларга берилиши ва қандай афзалликлари борлиги ҳақида биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

23.01.2025

eye

1 083

“Ижтимоий карталар” кимларга берилиши ва қандай афзалликлари борлиги ҳақида биласизми?

Ижтимоий карта тажриба-синов босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янигйўл туманида жорий этилди.

Бунда, ижтимоий карта 2024 йилнинг декабр ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. 

Ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга ижтимоий карталар бепул берилади ва дастлаб тўлов воситаси (банк картаси) функциясини бажаради. 2024 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тўловлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилмоқда:

— Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси;
— Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
— Ёшга доир нафақа;
— Ногиронлик нафақаси;
— Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам;
— Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари;
— Ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун нафақа;
— Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер;
— Боқувчисини йўқотганлик нафақаси.
2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб транспорт картаси ва имтиёзли транспорт картаси функцияларини ҳам бажаради. Яъни жамоат транспортида имтиёзли ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, белгиланган имтиёзли ёки бепул тарифдан фойдаланган ҳолда, имтиёзга ега бўлмаган шахслар умумбелгиланган транспорт тарифларида транспортдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Қайд этилишича, ушбу функцияни жорий этиш мақсадида тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Тажриба синов босқичида ижтимоий карта очиш учун электрон аризалар “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда.

Кейинчалик фуқаролар Ягона давлат интерактив хизматлари портали, “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали ҳамда ижтимоий карта бўйича белгиланган Молиявий агентларнинг бўлинмалари (AТ “Халқ банки”, AТ “Aлоқабанк”) орқали мурожаат этишлари мумкин бўлади.

Ижтимоий карта ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож айрим шахсларга “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари томонидан 15 кун ичида ижтимоий карталар уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.

Ижтимоий карта 2025 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларига жорий этилади.

Зиёвуддин Номозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

 

Улашиш: