currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚайси ҳолларда ходим билан муддатли шартнома тузиш мумкин? Муҳим 10 қоида

Қайси ҳолларда ходим билан муддатли шартнома тузиш мумкин? Муҳим 10 қоида

Ўзбекистон

calendar

17.02.2026

eye

237

Қайси ҳолларда ходим билан муддатли шартнома тузиш мумкин? Муҳим 10 қоида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномаси фақат қонунда белгиланган аниқ ҳолатларда тузилади. Бундай шартнома меҳнат муносабатлари доимий эмас, балки маълум муддат ёки муайян иш ҳажми билан чекланган вазиятларда қўлланилади.

Қуйида муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган асосий ҳолатлар таҳлил қилинади:

1. Вақтинча йўқ бўлган ходим ўрнига

Агар ходимнинг иш жойи қонун асосида сақланиб қолса (масалан, таътил, ҳомиладорлик ва туғруқ таътили, хизмат сафари), унинг мажбуриятларини бажариш учун бошқа шахс билан муддатли шартнома тузилади. Бу шартнома асосий ходим ишга қайтгунга қадар амал қилади.

2. Икки ойгача бўлган вақтинчалик ишлар

Қисқа муддатли, яъни икки ойгача давом этадиган ишлар учун ҳам муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин. Бу одатда мавсумий юклама ёки фавқулодда вазиятларда қўлланилади.

3. Мавсумий ишлар

Табиий шароитлар сабабли фақат муайян мавсумда бажариладиган ишлар (масалан, қишлоқ хўжалиги йиғим-терими) учун мавсумий муддатли шартнома тузилади.

4. Оддий фаолият доирасидан ташқари ишлар

Иш берувчининг доимий фаолиятига кирмайдиган ишлар  реконструкция қилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ёки ишлаб чиқаришни бир йилгача кенгайтириш билан боғлиқ ишлар учун муддатли шартнома тузилади.

5. Муайян муддатга ташкил этилган ташкилотларда

Таъсис ҳужжатларига кўра олдиндан белгиланган муддатга тузилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан ҳам муддатли меҳнат шартномаси тузилади.

6. Ишнинг якуни аниқ сана билан белгиланмаган ҳолларда

Айрим ишлар аниқ сана билан эмас, балки маълум вазифа ёки лойиҳа якуни билан тугайди. Бундай ҳолларда иш ҳажми тугагунга қадар амал қилувчи муддатли шартнома тузилади.

7. Амалиёт ва стажировка

Ишлаб чиқаришда ўқитиш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ёки стажировка ўташ жараёнида ҳам муддатли меҳнат шартномаси қўлланилади.

8. Вақтинчалик ва жамоат ишлари

Бандлик органлари томонидан вақтинчалик ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан муддатли шартнома тузилади.

9. Муқобил хизмат

Муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан тузиладиган меҳнат муносабатлари ҳам муддатли ҳисобланади.

10. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

Ўзбекистон ҳудудида қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузиладиган шартномалар ҳам, одатда, муддатли шаклда расмийлаштирилади.

Муддатли меҳнат шартномаси бу истисно тартибдаги меҳнат муносабати бўлиб, у фақат қонунда аниқ кўрсатилган ҳолатларда қўлланилади. Агар иш доимий хусусиятга эга бўлса, меҳнат шартномаси одатда номуддатли тузилиши лозим. Шу боис иш берувчи муддатли шартномани асоссиз равишда қўлласа, бу ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини бузиш деб баҳоланиши мумкин.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 431

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 367

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
1 016

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
998

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.