currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларҚайси ташкилотлар болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилади?

Қайси ташкилотлар болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилади?

Ҳуқуқ

calendar

17.10.2024

eye

107

Қайси ташкилотлар болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилади?

Ўзбекистон Республикаси “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шунингдек, агентлик ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш бўйича махсус ваколатли давлат органи саналади.

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва ташкилотлар тизимига қуйидагилар киради:

 - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

- вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ва вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссиялари;

- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

- таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари;

- давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;

- Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 914

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 398

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 529

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 517

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Мавзуга доир янгиликлар: