#NoComment
22.12.2025
328

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи — қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотувчи жисмоний ёки юридик шахс ҳисобланади.
Электр энергияси ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олувчига сотиш томонлар ўртасида имзоланадиган олди-сотди шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда:
— жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини икки томонлама — ишлаб чиқарувчи, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини сотиб олиш функцияси (ваколати) берилган орган ўртасида тузиладиган солиштирма далолатнома расмийлаштириш орқали аниқланади ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан кафолатланган тарзда белгиланган тартибда сотиб олинади;
— электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин.
Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби қандай амалга оширилади?
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускуна АСКУЭ тизимига мос (прибор)ларини ўрнатади.
Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар:
«Қуёшли хонадон» дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади («Soliq» мобиль иловаси орқали);
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тўлаб берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.