Ўзбекистон
14.10.2022
1 221

Қуйидагилар озод қилинади: ?“Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган фуқаролар; ?уруш ногиронлари ва қатнашчилари; ?ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари). Бева хотинларга (бева эрларга) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; ?энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга; ?етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилади. Кимлар мол-мулк солиғини тўлашдан қисман озод қилинган? Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.м доирасида солиқ солишдан озод қилинган: ?10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бири; ?пенсионерлар; ?И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. Юқорида кўрсатилган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш обекти жойлашган эрдаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади. Солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат 1 яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк обектига татбиқ этилади, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно. ? Солиқ кодекси 421-модда
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.