Ҳуқуқ
20.06.2025
524

Туғилганлик, (никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик) ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисидаги ариза олинган тақдирда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини тиклаш учун асослигини тасдиқловчи далолатнома ёзувларидан нусхаларни, улар сақланадиган жойдаги тегишли ФҲДЁ органларидан “ ФҲДЁ нинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали сўраб олиши мумкин.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган намунадаги ариза;
ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ИД-картаси) нусхаси;
ота-онасининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ИД-картаси) нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар;
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги (ота-онасининг ва ўзининг) маълумотномалар;
ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги маълумотномалари.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
Бунда ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар сифатида гербли гувоҳномалар ёки ҳарбий хизматга алоқадорликни тасдиқловчи ҳужжатлар, уларнинг ксеронусхаси (нусхаси), ариза берувчининг ўқиш ёки иш жойидан берилган маълумотнома, уй дафтаридан олинган кўчирмалар, ички ишлар органларининг маълумотномаси, ФҲДЁ органлари томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ ва никоҳдан ажралиш қайд этилганлиги ҳақида белги қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин.
Туғилганлик ҳақидаги далолатномани тиклаш учун тўлов миқдори
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлим ҳақидаги ёзувлар ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) нинг 10 фоизи миқдорида яъни 37 500 сўм маблағ тўланиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?
Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.