Ўзбекистон
25.04.2023
1 799

Набираларим учун уч йилдан бери алимент ололмаяпмиз. Ундириб бериши учун МИБга мурожаат қилгандик, собиқ куёвим қамалганини билдик. Энди Алиментни қандай ундирамиз? Қаерга мурожаат қилайлик? Алиментдан қарзи бор ота ҳибсга олинган ёки у тергов остида бўлса, давлат ижрочиси асосан, ундирувни жазони ўтаётган қарздорнинг иш ҳақига қаратиш чораларини кўради. Жазони ижро этиш колонияларида, тарбия колонияларида ва қамоқхоналарда жазони ўтаётган шахслардан шахслардан ундирув Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган тартибда бутун иш ҳақидан амалга оширилади. Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати суд томонидан МИБга юборилгандан сўнг давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, қарздорга, шунингдек, ҳужжати ижро этилиши лозим бўлган суд ёки бошқа органга юборилади. Демак, ҳар қандай ҳолатда ундирувчи алимент ундириш масаласида Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимига мурожаат қилиши лозим. Агар алимент тўловчи ота озодликдан маҳрум қилинса, давлат ижрочиси алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини тегишли тартибда алимент ундириш чораларини кўриш учун жазони ижро этиш муассасасига юборади. Алимент тўловчи озодликдан маҳрум этилса, унинг ўрнига алиментни ота-онасидан ундиришга йўл қўйилмайди. Амалдаги қонунчилигимизда бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти алоҳида кўрсатилган. Унга кўра, ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин. Бошқа ҳолатларда бобо ва бувидан таъминот олишга йўл қўйилмайди. Агар алимент тўловчи озодликдан маҳрум этилса ва унинг алимент қарздорлиги мавжуд бўлса, мавжуд алимент қарздорлиги қарздорнинг кўчмас мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Жамшид ШАРОПОВ жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб
Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Hudud24.uz алимент ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб беради.
Алимент миқдори, чет элга чиқишга тақиқни олиб ташлаш, алиментни камайтириш: алимент бўйича муҳим 10 та қоида
Ҳар бир ота-она ўз болаларига таъминот бериши шарт. Бу боланинг конституциявий ҳуқуқи бўлса, ота-онанинг конституцион мажбурияти ҳисобланади.
Самарқандда алимент тўламай, қочиб юрган 198 нафар қарздор топилди
Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб
Алимент тўламаса ҳам бўладими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади?